info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК

Асосий/ Ташкилот янгиликлари / Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК

  • Admin
  • 6332
  • 01,07-2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2020 йил “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сонли қарорига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда

Навоий вилоятидаги 4р57 “Қизилқум халқа йўли” автомобиль йўлининг 0-8 км қисмини реконструкция қилиш объекти 2021 йил Инвестиция Дастурига (ПҚ-4936) кирган. Бош пудратчи Навоий ЙМФУК, лойиҳачи “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ.

Объектнинг лойиҳа-смета хужжатларига асосан, автомобиль йўли 1 тоифага мансуб бўлиб,  4 та қатнов қисмдан иборат бўлади. Автомобиль йўлининг кенгаядиган қисми йўл тўшамаси қуйидагилардан ташкил топган:

  • қопламанинг устки қатлами 6 см қалинликдаги майда донали зич асфальтобетон;
  • қопламанинг остки қатлами 9 см қалинликдаги йирик донали ғовак асфальтобетон;
  • қопламанинг остки қатлами 20 см қалинликдаги тощий бетон;
  • асоснинг остки қатлами 45 см қалинликдаги қум шағал аралашмаси.

Шунингдек, ушбу автомобиль йўлида туташмалар, йўл белгилари, пиёдалар йўлаклари ҳамда автобус бекатлари қуриш кўзда тутилган.

Ушбу объект ўтувчи бўлиб, реконструкция қилиш ишлари халқаро стандартлар асосида бажарилмоқда. Объектда жорий йилда жами 17342 431,3 минг.сўмлик реконструкция қилиш ишлари бажарилиши белгиланган. Жорий йилнинг ўтган январь-май ойларида объектда 15037 710,7 минг.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Навоий вилоятидаги ушбу объектнинг фойдаланишга топширилиши натижасида, автомобиль йўлининг тоифаси шаҳар типи техник талабларига тўлиқ ўтказилади. Йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти 7000 дан 14000 дона/суткага ошишига эришилади ва йўл тўшамасининг хизмат муддати узайтирилади.