info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Коррупцияга қарши курашиш хизмати ташкил этилди.

Асосий / Коррупцияга қарши курашиш хизмати ташкил этилди.


Коррупцияга қарши курашиш хизмати ташкил этилди.

  • 15-Nov,2021 / 10:11:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги "Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"даги ПҚ-5177-сонли қарорига асосан “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструксия қилиш дирексияси” ДУКда Коррупцияга қарши курашиш ички назорат хизмати ўз фаолиятини бошлади.

Коррупцияга қарши курашиш

“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция  қилиш Дирекцияси” ДУК (кейинги ўринларда – Дирекция) директори Дониёр Юсупов ташаббуси билан Дирекцияда коррупция ҳолатларини олдини олиш ва унга қарши курашиш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини қабул қилувчи махсус @Direksiya_Anticorbot  фаолияти йўлга қўйилган.

Энди Сиз соҳадаги қонунбузарлик ва коррупция ҳолатларига дуч келсангиз, ушбу @Direksiya_Anticorbot   ёки (71) 237-32-04 ишонч телефони орқали Дирекцияга бевосита мурожаат қилишингиз мумкин.

Ҳар бир мурожаат шахсан “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш Дирекцияси” ДУК директори назорати остида қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Мурожаатлар жисмоний шахснинг илтимосига кўра унинг шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаган ҳолда ўрганилади ва ўрганиш натижалари бўйича ҳужжатлар зарур ҳолларда қонуний баҳо бериш учун тегишли ваколатли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилади.

Маълумот тарзида эътиборингизга шуни етказамизки, аноним мурожаатлар (жисмоний шахснинг фамилияси (исми, отасининг исми), унинг яшаш жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилмаган ёҳуд улар ҳақида ёлғон маълумотлар кўрсатилган мурожаатлар) Ўзбекистон Республикасининг "Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги Қонунининг 29-моддаси 1-қисми иккинчи хатбошисига асосан кўриб чиқилмайди.

Коррупсияга қарши курашиш соҳасига тегишли норматив хужжатлар рўйхати

 

Т

Т/р

Ҳужжат рақами

Cанаси

Ҳужжат номи

 

Ўзбекистон Республикаси қонунлари

1

1

ЎРҚ-419

 

2017 й 3 январь

 

Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорлари

2

1

ПҚ-2752-сон

 

02.02. 2017

«Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

3

2

ПҚ-3837-сон

04. 07.2018

Давлат органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

 

4

3

ПҚ-4761-сон

 

29.06.2020

 

Ўзбекистон Республикаси коррупцияга қарши курашиш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари

5

1

ПФ-5729-сон

 

27.05.2019

 

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

 

6

2

ПФ-6013-сон

 

29.06.2020

 

Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг қарорлари

7

1

62-сон

 

02.03.2016

 

Давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларининг одоб-ахлоқ намунавий қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

 

8

2

582-сон

 

24.09.2020

 «Коронавирус пандемияси даврида дори воситалари, тиббий буюмлар ва тиббий техникалар муомаласини тартибга солишга доир чора-тадбирлар тўғрисида» 2020 йил 22 июлдаги 449-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

 

9

3

829-сон

31.12. 2020

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берган ёки коррупцияга қарши курашишга бошқа тарзда кўмаклашган шахсларни рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида