Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК Техник кузатув ва бажарилган ишларни қабул қилиш бўлими бош мутахассиси Абдулаев Якупбай Каримович 20 январь куни 60 ёшга тўлди. Шу муносабат билан дирекция раҳбарияти ва меҳнат жамоаси ходимни табриклаб, касаба уюшмаси томонидан эсдалик совғалар топширилди.
Я.Абдуллаевни табриклаш учун йиғилган касбдошлар унга мустаҳкам соғлиқ, мазмунли узоқ умр, оилавий хотиржамлик ҳамда шарафли меҳнатида муваффаққиятлар тилаб, самимий тилаклар билдиришди.
Дирекция ахборот хизмати
Бугун “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонасида касаба уюшма аъзолари ва фаолларига услубий ёрдам кўрсатиш, касаба уюшмалари фаолиятига доир меъёрий ҳужжатлар, ҳужжатларни юритиш тартибларини тўғри ташкил этилишига кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси Ёшлар масалалари буйича раис маслахатчиси Р.Карабаев, ҳамда Ўзбекистон транспорт, йўл ва капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ёшлар масалалари буйича раис маслаҳатчиси Ш.Неъматов иштирокида учрашув ташкил этилди.
Учрашув аввалида дирекция ходимлар касаба уюшма қўмитаси раиси М.Атаханова томонидан дирекцияда амалга оширилаётган ишлар, касаба уюшма аъзолари – дирекция ходимлари тўғрисида умумий маълумотлар бериб ўтди.
Жумладан, маънавий-маърифий тадбирлар, ходимларнинг муносиб дам олишлари учун дам олиш ва байрам кунларида ички туризмни ровожлантириш борасида республикамизнинг тарихий ҳудудлари ва зиёратгоҳларига амалга оширилаётган саёҳатлар тўғрисида гапириб ўтди.
Шундан сўнг меҳмонлар ҳам ўзларининг мавзу юзасидан фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Шунингдек, касаба уюшмалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари, меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнатнинг хавфсиз усулларида ишлаш учун ўтказиладиган йўриқномалар, бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти учун намунавий ахборот бурчагини ташкил этиш, касаба уюшмаси бюджети маблағларининг сарфланишида молиявий ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби каби мавзуларда маълумотлар берилди.
Бундан ташқари ходимлар томонидан берилган саволларга мутахассислар томонидан тегишли жавоблар берилиб, бу каби учрашувлар доимий ўтказиб борилишига келишиб олинди.
Дирекция ахборот хизмати
1950 йилдан (БМТ томонидан 1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” этиб белгиланган) буён ёзнинг биринчи куни дунёнинг деярли барча мамлакатларида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар, спорт мусобақалари, кўнгилочар байрам томошалари ўтказиб келинади. Истироҳат боғлари эса болаларнинг хурсандчиликларига тўлади. Мамлакатимизда ҳам ушбу байрам ҳар йили ўзига хос нишонланади. Сабаби, Ўзбекистон – болажон юрт, халқимиз эса азалдан болажон халқ.
1 июнь – “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУКда ҳам тадбир ташкил қилинди. Унда дирекция бош муҳандиси А.Рахимов сўзга чиқиб, ходимлар орқали уларнинг фарзандларини ушбу сана байрами муносабати билан табриклади.
Шунингдек, Касаба уюшмаси томонидан 60 нафар ходимнинг 125 нафар фарзандлари учун эсдалик совғалар ҳамда Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Ўзбекистон давлат теннис клубида бўлиб ўтадиган байрам дастурига чипталар топширилди.
Дирекция ахборот хизмати
РАСМИЙ МУНОСАБАТ...
20.Dec.2022 / 14:12:42Пресс pелиз...
30.Sep.2022 / 15:09:00Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК ...
01.Jul.2021 / 06:07:00