“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги ПҚ-2776-сонли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг 2017 йил 22 мартдаги 03-сонли буйруғи билан ташкил этилган.
Дирекция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш бўйича буюртмачи вазифасини бажаради.
Дирекция танлов савдолари (тендер) натижаларига кўра қонун ҳужжатларига мувофиқ пудратчилар (лойиҳачилар) билан тузиладиган шартномалар асосида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш ишларини амалга оширилишини таъминлайди.
Дирекция ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари ва қарорларига, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва фармойишларига, юқори турувчи органнинг қарорларига ва Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган Дирекция Уставига амал қилади.
Дирекция юридик шахс ҳисобланиб, мустақил балансга, банкларда алоҳида ҳисоб рақамларига, шу жумладан, хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби туширилган, ўз номи ёзилган юмалоқ муҳрга ва бланкаларига эга.
РАСМИЙ МУНОСАБАТ...
20.Dec.2022 / 14:12:42Пресс pелиз...
30.Sep.2022 / 15:09:00Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК ...
01.Jul.2021 / 06:07:00