info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлашга доир ҳукумат ҳужжати қабул қилинади

Асосий/ Мамлакат янгиликлари / Автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлашга доир ҳукумат ҳужжати қабул қилинади

Автомобил йўлларини қуриш ва таъмирлашга доир ҳукумат ҳужжати қабул қилинади

  • Admin
  • 2006
  • 28,05-2020

Автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни моддий ва хом-ашё билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси автомобил йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлашни моддий ва хом-ашё билан таъминлашни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳужжати лойиҳаси муҳокама учун жойлаштирилди.

Истисно тариқасида қуйидагиларга рухсат берилади:

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасига тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориб, йўлбоп битум маҳсулотини тендер савдоларисиз етказиб бериш учун танлов асосида шартномалар тузишга;

Белгилаб қўйилишича, ушбу шартнома бўйича харидор Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўллари қўмитасининг “Ўзйўлбутлаш” Республика таъминот бошқармаси унитар корхонаси (“Ўзйўлбутлаш” РТБ УК) ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги:

тўғридан-тўғри музокаралар натижаларига кўра тузилган импорт шартномаларидаги йўлбоп битумининг нархининг объективлиги ва босқичма-босқич етказиб бериш кафолатини белгиланган тартибда экспертизаси таъминланади;

импорт қилинган йўлбоп битумнинг нархи экспорт божи товар келиб чиққан мамлакатда ўзгартирилганда ёки мавжуд бўлган бозор шароитларига қараб кўтарилиши ёки тушишига қараб қайта кўриб чиқилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги “Умумий фойдаланувдаги автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” давлат унитар корхонаси ва “Ҳудудий автомобил йўллари буюртмачиларга хизмат кўрсатиш” давлат унитар корхонасига йўлбоп битумини сотиб олиш учун йўлларни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун ажратилган лимитлар доирасида аванс тўловларини ажратишга рухсат берилади.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки “22626” махсус ҳисоб рақамлари орқали ажратилган маблағларнинг конвертация қилиш ва мақсадли фойдаланилишини тақсимланиши таъминлайди.

Автомобил йўллари қўмитасининг “Ўзйулбутлаш” РТБ УКга:                

жўнаш стантциясининг белгиси қўйилган темир йўл транспорти ҳужжатининг нусхаси ва товарнинг ҳисоб-фактурасига асосан жўнатилган йўлбоп битумининг ҳар бир партияси учун 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади;

Автомобил йўллари қўмитасининг таркибий бўлинмаларига комиссия шартномаларини тузиш орқали йўлбоп битумини етказиб бериш таъминланади.

Белгиланишича:

импорт қилинадиган йўлбоп битумининг қиймати тегишли буюртмачилар томонидан автомобил йўлларини қуриш, реконструктция қилиш ва таъмирлашни миллий валютада Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг импорт қилинган йўл битумлари партияси учун божхона декларациясидаги санадаги курси эквивалентида молиялаштириш харажатларида ҳисобга олинади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси “Ўзйўлбутлаш” РТБ УКга божхона расмийлаштируви вақтида Автомобил йўллари қўмитасининг таркибий бўлинмаларига тегишли бўлган йўлбоп битумларини сақлаш учун мавжуд бўлган махсус омборларига импорт йўлбоп битумларини тушириш ва сақлашга рухсат берилади.

манба:kun.uz