info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Йиллик режа 122,7 фоизга бажарилди

Асосий/ Ташкилот янгиликлари / Йиллик режа 122,7 фоизга бажарилди

Йиллик режа 122,7 фоизга бажарилди

  • Admin
  • 897
  • 07,01-2020

      “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК буюртмачилигида 2019 йил давомида республикамиз бўйича халқаро ва давлат аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида қуриш, қайта-қуриш ва тўла таъмирлаш бўйича тегишли давлат дастурларига киритилган жами 206 та объектларда қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди. 2019 йил якунларига кўра, тўлиқ тугалланиб, фойдаланишга топширилган объектлар сони 44 тани ташкил этмоқда.

      Шунингдек, Инвестиция дастурига киритилган 91 та объектда қиймат жиҳатидан 1 трлн. 94 млрд. сўмлик қуриш ва қайта-қуриш ишлари, тўла таъмирлаш дастури асосида эса 115 та объектда 437,1 млрд. сўмлик қурилиш-монтаж ишлари амалга оширилди ва йиллик режа жами ажратилган лимитга нисбатан 122,7 фоизга бажарилди.  

    Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 19 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4067-сонли қарори иловасида белгиланган 20 та объект (101,4 км), тўла таъмирлаш дастури бўйича эса 24 та объект (86,7 км) тўлиқ тугалланиб, фойдаланишга топширилди.

Дирекция ахборот хизмати