info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК

Асосий/ Ташкилот янгиликлари / Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК

Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК

  • Admin
  • 1186
  • 01,07-2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2020 йил “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сонли қарорига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда

Андижон вилоятидаги 4Р-116 “Наманган ш.-Уйчи ш.-Учқўрғон ш.-Хаққулобод ш.-Андижон ш”  автомобиль йўлининг 74-77 км (2,2 км)  қисмини янгидан қуриш объекти 2021 йил Инвестиция Дастурига (ПҚ-4936) кирган. Бош пудратчи Андижон ЙМФУК, лойиҳачи “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ.

Лойиҳага асосан, автомобиль йўли 1- тоифага мансуб бўлиб, 4 та қатнов қисмдан иборат бўлади. Автомобиль йўлининг кенгаядиган қисми йўл тўшамаси қуйидагилардан ташкил топган:

  • қопламанинг устки қатлами 5 см қалинликдаги майда донали зич асфальтобетон;
  • қопламанинг остки қатлами текисловчи қатлам асфальтобетондан. Шунингдек ушбу автомобиль йўлида туташмалар, йўл белгилари, пиёдалар йўлаклари ҳамда автобус бекатлари қуриш кўзда тутилган.

Объектда жорий йилда жами 7 432 182,5 минг.сўмлик реконструкция қилиш ишлари бажарилиши белгиланган. Жорий йилнинг ўтган январь-май ойларида объектда 5 032 780,7 минг.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

Андижон вилоятидаги ушбу объектнинг фойдаланишга топширилиши натижасида, автомобиль йўлининг тоифаси шаҳар типи техник талабларига тўлиқ ўтказилади. Йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти 7000 дан 14000 дона/суткага ошишига эришилади ҳамда йўл тўшамасининг хизмат муддати узайтирилади.