info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК

Асосий/ Ташкилот янгиликлари / “Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК

“Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси” ДУК

  • Admin
  • 1868
  • 23,06-2021

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.12.2020 йил “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4936-сонли қарорига асосан умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда

Бухоро вилоятидаги М-37 "Самарқанд-Ашхабод-Туркманбоши" автомобил йўлининг 241-261 км қисмини реконструкция қилиш объекти 2021 йил Инвестиция Дастурига                 (ПҚ-4936) кирган. Бош пудратчи Бухоро КФУК, лойиҳачи “Йўл лойиҳа бюроси” МЧЖ.

Лойиҳага мувофиқ, автомобиль йўли Iб-тоифа қилиб қурилади ва кенглиги 25 метрни, 4 та қатнов қисмдан иборат бўлади. Автомобиль йўлининг йўл тўшамаси қуйидагилардан ташкил топган, жумладан:

 -қопламанинг устки қатлами 6 см қалинликдаги майда донали зич асфальтобетон;

-қопламанинг остки қатлами 9 см қалинликдаги йирик донали ғовак асфальтобетон;

-асоснинг устки қатлами 20 см қалинликда қум-шағал-чақиқтош аралашмасига цемент қўшиб мустаҳкамлаш (тощий бетон);

-асоснинг остки қатлами 42 см қалинликдаги қум шағал аралашмасидан иборат.

  Шунингдек, ушбу автомобиль йўлида туташмалар, йўл белгилари, пиёдалар йўлаклари ҳамда автобус бекатлари қуриш кўзда тутилган.       

Ушбу объектда реконструкция қилиш ишлари халқаро стандартлар асосида бажарилмоқда. Объектда жорий йилда жами 2 468,1 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилиши белгиланган. Жорий йилнинг ўтган январь-май ойларида объектда 1819,5 млн.сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилди.

    Объектнинг фойдаланишга топширилиши натижасида, автомобиль йўлининг тоифаси 1-тоифанинг техник талабларига тўлиқ ўтказилади. Йўлнинг ўтказувчанлик қобилияти 7000 дан  14000 дона/суткага ошишига эришилади ҳамда йўл тўшамасининг хизмат муддати узайтирилади.