info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

2020 йил Инвестиция дастуридаги объектларга ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатлари оптималлаштирилмоқда

Асосий/ Ташкилот янгиликлари / 2020 йил Инвестиция дастуридаги объектларга ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатлари оптималлаштирилмоқда

2020 йил Инвестиция дастуридаги объектларга ишлаб чиқилган лойиҳа-смета хужжатлари оптималлаштирилмоқда

  • Admin
  • 1035
  • 13,03-2020

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 6 февралдаги 05/1-82-сонли топшириғида 2020 йил Инвестиция дастурида белгиланган объектларда қурилиш таннархини пасайтириш, оптималлаштириш, келгусида фойдаланиш харажатларини қисқартириш ва бюджет маблағларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш белгиланган эди. Шу муносабат билан «Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш дирекцияси»  ДУК томонидан ишчи комиссия тузилиб, февраль ойи давомида объектлар жойига чиқиб ўрганилди.

Шу кунларда эса режа асосида дирекцияда  ушбу ўрганишлардан келиб чиқиб, объектларга ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатларини оптималлаштириш масаласида дирекция раҳбарияти, бўлим бошлиқлари ва мутахассислари, шунингдек, лойиҳа ташкилотлари мутахассислари иштирокида муҳокама йиғилишлари ўтказилмоқда.

Жумладан, мазкур ҳафта давомида қуйидаги объектлар:

- Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидан ўтувчи давлат аҳамиятидаги 4Р176 “Нукус ш. - Чимбой ш. - Тахтакўпир ш.” автомобиль йўлининг 110,5-114 км қисмини реконструкция қилиш”  объекти;

- 4Н112 “Тахтакўпир шаҳри - Мулк ДФХ” автомобиль йўлининг 0-1,5 км қисмини реконструкция қилиш объекти;

- Тошкент вилоятининг Қибрай ва Юқоричирчиқ туманларидан ўтувчи 19,2 км узунликдаги янги йўналишдаги автомобиль йўли;

- 4Р20 “Қорасув қ – Бўка ш. - Бекобод ш.” автомобиль йўлининг 8-13 км қисмини реконструкция қилиш объекти;

- 4Р4 “Тошкент ш. - Келес ш. - Козоқкентсой қ. –М39 автойўли (820 км)” автомобиль йўлининг 0-12 км қисмини реконструкция қилиш объекти;

- 4Р4а “Тошкент ш. - Келес ш. - Козоқкентсой қ. –М39 автойўли (820 км)” автойўлидан Сариёғоч шаҳрига кириш” автомобиль йўлининг 0-6 км қисмини реконструкция қилиш объекти;

-4Р186 “Чиноз ш. - Чиноз ПҚҚП – Қозоғистон Республикаси чегараси” автомобиль йўлининг 2-6 км қисмини реконструкция қилиш объекти;

- Сирдарё вилоятидаги М34 “Тошкент Душанбе” автомобиль йўлининг 130-139 км қисмини реконструкция қилиш  объектлари бўйича тайёрланган лойиҳа-смета хужжатлари мутахассислар билан атрофлича муҳокама қилиниб, бир қатор таклифлар ўртага ташланди.

Объектларнинг жойлашуви ва бошқа факторларни ҳисобга олган ҳолда оптималлаштириш бўйича таклифлар берилди. Шунингдек, муҳокамалар якунида ушбу объектларнинг мавжуд лойиҳа-смета хужжатларига ўзгартиришлар киритилиши бўйича тегишли қарорлар қабул қилинди.

 

Дирекция матбуот хизмати