info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Таркибий бўлимлар

Асосий/ Дирекция / Таркибий бўлимлар

Қурилиш ва реконструкция бўлими

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

- халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш (истиқболдаги) қисқа ва узоқ муддатли Дастурларини шакллантириш;

- Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 12 сентябрдаги 395-сонли ва 2017 йил 17 апрелдаги 222-сонли қарорларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига марказлашган капитал қўйилмалар лимити бўйича прогноз кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;

- Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишлари бўйича қурилиш-монтаж ишларини иш ҳажмларини, қолдиқ қийматини ҳисоблаш ва уни қайта ҳисоблаш жараёнларида иштирок этиш;

- халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш Дастурларига киритилган объектларда олиб борилаётган ишларни мониторингини олиб бориш;

- дастурларга киритилган халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги объектларда Республика йўл жамғармаси маблағлари ва халқаро молия институтлари маблағларини ўзлаштирилиши юзасидан мониторинг олиб бориш;

- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида олиб борилаётган қурилиш ишлари тўғрисидаги маълумотларни ўрнатилган тартибда Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, тегишли вазилик ва ташкилотларга ҳамда Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиш учун тайёрлаб раҳбариятга киритиш;

-белгиланган муддатда раҳбарият топшириқларини амалга оширилишини таъминлаш ва фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш.

Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:

- дастурларга асосан халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида марказлаштирилган капитал қўйилмаларни жорий йилда ўзлаштирилиши ва келгуси йилларда харажатлар прогнозини аниқлайди;

- халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини ривожлантириш (истиқболдаги) қисқа ва узоқ муддатли Дастурларини шакллантиришда иштирок этади;

- халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш объектларининг қурилиш манзилли рўйхати ҳамда лойиҳа қидирув ишлари манзилли рўйхатини шакллантиради ва белгиланган тартибда тегишли вазирлик ва ташкилотлар билан келишади ва расмийлаштиради;

- қурилишларнинг манзилли рўйхатига киритилган халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларига талаб этиладиган қурилиш ва ёқилғи-мойлаш материаллари заҳирасини яратиш учун Ҳукуматга таклифлар тайёрлайди ва мониторингини олиб боради;

- қурилишларнинг манзилли рўйхатига киритилган халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги объектларда қурилиш-монтаж ишларини сифатли бажарилишига ва белгиланган муддатларда фойдаланишга топширилишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни аниқлайди ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;

- дастурларга киритилган халқаро, давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларидаги қурилиш объектларига капитал қўйилма лимитларини йўналтириш ва қайта тақсимлаш юзасидан таклифлар тайёрлайди;

- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда халқаро, давлат ҳамда маҳаллий аҳамиятидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сифатли сақлашда мавжуд АБЗ, АБЦ ТМС линиялари, Йўл таъмирлаш бўлимларининг роли ва қувватларини комплекс таҳлил қилади.