info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Таркибий бўлимлар

Асосий/ Дирекция / Таркибий бўлимлар

Молия-иқтисод бўлими

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш ва тўла таъмирлаш объектларига лойиҳа-смета ишлари учун лойиҳачи ташкилотларга шартнома шартларига асосан аванс ҳамда бажарилган ишлар учун маблағларни молиялаштириш;
  • Инвестиция ҳамда йўл ишлари дастурларига киритилган объектлар бўйича пудрат корхоналари (бошқа ташкилотлар) билан тузилган шартномаларга асосан қурилиш-монтаж ишлари (бошқа харажатлар)га белгиланган тартибда аванс ҳамда бажарилган ишлар учун маблағларни молиялаштириш;
  • Дирекция томонидан қурилиш ва таъмирлаш ишлари бўйича амалдаги қонунчиликка асосан қабул қилинган бажарилган ишлар бўйича тақдим этилган реестрларга асосан молиявий ҳисоб-китоблар олиб боради ва ушбу ҳисобларга мувофиқ пудрат ташкилотлари бўйича тайинлаш сертификатлари тайёрлайди ва уларни ҳисобга олиш рўйхатини шакллантириш;
  • Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, тўлиқ таъмирлаш ва бошқа ҳаражатлар (бузилишга тушган уйлар, етказилган зарарлар ва бошқалар) бўйича харажатлар сметаси (ойма-ой тақсимоти)ни тайёрлаш ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига тақдим этиш;
  • Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, тўлиқ таъмирлаш ва бошқа ҳаражатлар (бузилишга тушган уйлар, етказилган зарарлар ва бошқалар) бўйича тузилган шартномаларни Ғазначилик бўлимида рўйхатдан ўтказиш учун тўлов графикларини тайёрлаш ва ўрнатилган татибда Ғазначилик бўлимига тақдим қилиш.

Юкланган вазифалардан келиб чиққан ҳолда бўлим қуйидаги функцияларни бажаради:

  • Умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва бошқа амалда бажарилган ишларга тасдиқланган манзил рўйхатлари ва шартномаларга асосан белгиланган тартибда тўловларни амалга оширади;
  • Ҳисоботларни шакллантириш ва жамлаш ҳамда тегишли Вазирлик идораларга тақдим этишда молиялаштирилган маблағлар билан боғлиқ маълумотларни белгиланган тартибда дирекциянинг “Қуриш ва реконструкция қилиш” бўлими сўрови асосида тақдим қилади;
  • Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, тўлиқ таъмирлаш ва бошқа ҳаражатлар (бузилишга тушган уйлар, етказилган зарарлар ва бошқалар) бўйича молиялаштирилган маблағлар бўйича маълумотларни тайёрлайди ва раҳбариятга тақдим қилади.