info@direksiya.uz (71) 237-32-04 9:00 дан 18:00 гача

Таркибий бўлимлар

Асосий/ Дирекция / Таркибий бўлимлар

Ишлаб чиқариш–техник бўлими

Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш жараёнида дастлабки ечимлар ва вариантларни қабул қилиш бўйича лойихачи корхоналар томонидан тақдим этилган призентацияларни кўриб чиқишда қатнашиш;

Тасдиқланган манзил рўйхатларга асосан объектлардаги бажарилган қурилиш-монтаж ишлари иш ҳажмларини тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари иш ҳажмларидан камайиб  бориш йиғма (накопительных ведомость) жадвалини тузиб бориш;

Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишлари бўйича қурилиш-монтаж ишларини иш ҳажмларини, қолдиқ қийматини ҳисоблаш ва уни қайта ҳисоблаш жараёнларида иштирок этиш;

Йўл ишлари дастурларига киритилган автомобиль йўлларида пудратчи корхоналар томонидан олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини Техник кузатув бўлими томонидан қабул қилинган бажарилган ишлар ҳажми ва қиймати тўғрисида тасдиқланган маълумотнома, ҳисоб-фактураларни шу объектларга тегишли тасдиқланган лойиҳа смета ҳужжатлари асосида кўриб, ўрганиб чиқиш.

Бўлимнинг асосий функциялари

Юклатилган вазифалардан келиб чиқиб, Бўлим қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Умумфойдаланувдаги автомобиль йўлларини қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишда Дирекциянинг бошқа масъул бўлимлари билан, лойиҳачи корхоналар томониданқилинаётган презинтацияларда қатнашиш;

Лойиҳачи корхоналари томонидан лойиҳаланётган объектлар учун тақдим қилинган лойиҳаларнинг чизмаларини, жумладан; йўл планини, кўндаланг ва бўйлама кесимларини, йўл қопламаси турларини, йўл жихозларини ва бошқа чизмаларни кўриб чиқиш ва тегишли таклифлар бериш;

Тасдиқланган манзил рўйхат ва лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан объектлардаги бажарилган қурилиш-монтаж ишлари иш ҳажмларини тасдиқланган лойиха-смета ҳужжатлари иш ҳажмларидан камайиб  бориш йиғма (накопительных ведомость) жадвалини тузиб бориш;

Ушбу йиғма жадвални тўлдириш жараёнида, техник кузатиш бўлими ва пудратчи корхоналар мутахассислари иштирок этиб, шунингдек улар томонидан тақдим қилинган имзоланган тўлов ҳужжатлари ва ижро ҳужжатлари асосида амалга оширилади. Зарур бўлганда Дирекциянинг бошқа бўлимларидан маълумот олинади;

Умумфойдаланувдаги автомобил йўлларини қуриш, қайта қуриш ва тўла таъмирлаш ишлари бўйича қурилиш-монтаж ишларини иш ҳажмларини, қолдиқ қийматини ҳисоблаш (акт инвентаризация) тузишда ва уни қайта ҳисоблаш жараёнларида иштирок этиш;

Объектлардаги бажарилган қурилиш-монтаж ишларини иш ҳажмларини тасдиқланган лойиха-смета ҳужжатлари иш ҳажмларидан камайиб  бориш йиғма (накопительных ведомость) жадвалига асосан, қолдиқ қийматини ҳисоблаш далолатномаси (акт инвентаризация) ни тузишда иштирок этади;

Йўл ишлари дастурларига киритилган автомобиль йўлларида пудратчи корхоналар томонидан олиб борилаётган қурилиш-монтаж ишларини Техник кузатув бўлими томонидан қабул қилинган бажарилган ишлар ҳажми ва қиймати тўғрисида тасдиқланган маълумотнома, ҳисоб-фактураларни, шу объектларга тегишли тасдиқланган лойиҳа смета хужжатларига мослигини  ўрганиб чиқиш;

Қурилиш-монтаж ишлари давомида, тасдиқланган лойиҳа смета хужжатларидаги камчиликлар ва ўзгаришлар мавжуд бўлганда, Техник кузатув бўлими ва бошқа масъул бўлимлар томонидан тақдим қилинган асосланган ҳужжатлар асосида ўрганиб чиқиб таклиф киритади;

Бўлим олдига қўйилган вазифалардан келиб чиқиб, амалдаги қонунларга асосан бошқа функцияларни ҳам бажаради.